Теннисчимиз бош совринни олиб қолди

Фарғона шаҳрида теннис бўйича ўсмирлар ўртасида Халқаро теннис федерацияси (ITF) таснифига кирувчи халқаро турнир якунланди.

2019 йилдан бери мунтазам ўтказиб келинаётган мусобақанинг ўғил болалар ўртасидаги яккалик беллашувларида ҳамюртимиз Амир Милушев ғолиб чиқди.

Мусобақа давомида барча рақибларини мағлубиятга учратган Амир ҳал қилувчи финал баҳида қозоғистонлик Виталий Зацепинга қарши кортга чиқди. 

Биринчи сетда рақибига 4:6 ҳисобида имкониятни бой берган Милушев қолган икки сетда 6:2, 6:3 ҳисобида устунлик қилди.

Таъкидлаш жоизки, Амир Милушев ўтган йили ҳам ушбу турнир финалида ўйнаган эди. Ўшанда ҳамюртимиз ўзидан  тажрибалироқ бўлган Жанубий Корея вакили Ухёк Чанга имкониятни бой бериб қўйганди.

Амир Малушев мусобақадаги ғалабали одимларини жуфтлик беллашувларида ҳам давом эттирди.

Қозоғистон вакили Илёс Маратули билан дуэт ташкил қилган ҳамюртимиз финалда Исроил вакиллари Саймон Леви ва Эяль Шумиловга тўқнаш келди.

Кескин курашлар остида ўтган финал беллашувини 6:4, 6:7, 10:6 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган ўзбек-қозоқ тандеми мусобақа ғолиби бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!