Тео Эрнандес Марокашга қарши ўйинда ҳамма нарса қилди
Жаҳон чемпионати ярим финал доирасидаги Франция - Марокаш баҳсида "уч ранглилар" Тео Эрнандес ва Коло-Муанининг голлари эвазига финал юлланмасини қўлга киритди.
Франция ҳимоячиси Тео Эрнандес мазкур учрашувда жамоасининг муҳим ўйинчисига айланди.
Унинг мазкур баҳсдаги статистикаси шунчаки ажойиб:
46 маротаба тўпга тегиниш,
битта зарба, битта гол,
28 узатмадан 19 таси аниқ,
6 марта яккакурашларга кириб, барчасида ғалаба қозонган,
Дриблинг амалга оширмаган ва
умумий 8,2 баллга баҳоланган.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли ҳимоячи Қатар мундиалида фақат Тунис терма жамоасига қарши ўйинда иштирок этмаган ва Австралияга қарши захирадан майдонга тушган. Қолган барча учрашувларда асосий таркибда ўйинни бошлаган.
Фикрлар