
Тер Штеген клуб билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишни тўхтатди
"3Cat" нашрининг хабар беришича, тиббий хулоса билан боғлиқ вазият сабабли Марк-Андре тер Штеген клуб вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқотни тўхтатишга қарор қилган. У барча масалалар юзасидан менежерлар билан мулоқот қилишни ўз агентига топширган.
Маълумотларга кўра, немис голкипери энди барча масалалар бўйича клуб билан фақат агент орқали мулоқот қилади. У ўз позициясида қатъий қолмоқда ва тиббий хулосани имзолашдан бош тортишни давом эттиради.
Айни пайтда, клуб ҳужжатни Ла Лигага тер Штегеннинг имзосисиз юбориш имконини қидирмоқда. Бироқ таъкидланишича, футболчи розилигисиз Ла Лиганинг тиббий комиссияси бу ишни кўриб чиқмайди.
Комментарии