Теренс Кроуфорд ва Келл Брук ўртасидаги жанг муддатидан аввал якунланди (Видео)

Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида WBO чемпиони Теренс Кроуфорд (37-0, 28 КО) навбатдаги жангини ўтказди. Унга яна бир ажойиб чармқўлқоп устаси Келл Брук (39-3,27 КО) рақиблик қилди. Жанг муддатидан аввал якунланди. Яъни, тўртинчи раунд ўтиб бораётган бир паллада техник нокаут билан Кроуфорд ғалабага эришди.

Бу унинг фаолиятидаги 37-ғалабаси бўлди. Шу тариқа у мағлубиятсиз одимини давом эттирмоқда.  Келл Брук эса, учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)