Терма жамоа мундиал арафасида икки юлдузидан айрилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Марокаш миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати учун аризада амалга оширилган ўзгаришларни расман эълон қилди.

Таркибдаги муҳим йўқотишлардан бири – Испаниянинг "Бетис" клуби ярим ҳимоячи-ҳужумчиси Абде Эззалзули мусобақада иштирок эта олмайди. У яқинда Норвегия термасига қарши ўртоқлик учрашувида жароҳат олган. Унинг ўрнига Франциянинг "Анже" жамоасида тўп сурётган ҳужумчи Амин Сбаи миллий термага чақирилди.

Марокаш термаси ҳимоя чизиғида ҳам ўзгариш киритишга мажбур бўлди. Франциянинг "Марсель" клуби футболчиси Найеф Агерд қовоқ соҳасидан олган жароҳатидан тўлиқ тикланишга улгурмаётгани сабабли, у ҳам жаҳон чемпионатини ўтказиб юборишга мажбур. Унинг ўрнига Саудия Арабистонининг "Ал-Фатеҳ" жамоаси ҳимоячиси Маруан Саадан чақиртирилди.

Марокаш миллий терма жамоаси "ЖЧ-2026" даги илк учрашувини 14 июнь куни Бразилия билан  ўтказади. Кейинги турларда африкаликлар Шотландия ва Гаити терма жамоаларига қарши майдонга тушишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!