Терма жамоа мухлислари Бэйлни хитоб қилишди: Уэльс, гольф, Мадрид (ФОТО)

"Реал" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл гольфга борганлигини яна бир бор эслашди.

Евро-2020 саралаш босқичидан ўрин олган Озарбайжон (2:0) га қарши ўйинда Бэйл асосий таркибда майдонга туширилди.

Учрашувда Уэльс мухлислари 30 ёшли футболчига атаб, "Уэльс, гольф, Мадрид," дея бақиришди.

Бундан ташқари, мухлислар худди шундай ёзувга эга байроқни осиб қўйишди: "Уэльс, гольф, Мадрид. Шу тартибда."

rue3f85fad807

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!