Терма жамоа ўйинчисининг юраги тўхтаб қолди
Миср терма жамоаси футболчиси Аҳмад Рефаат бир ўлимдан қолди.
“Фьючерс” клуби ўйинчисининг ўйин вақтида юраги тўхтаб қолди. Бу воқеа Миср чемпионати доирасида “Ал-Иттиҳод”га қарши учрашувда рўй берди.
Беллашувнинг 89-дақиқасида Аҳмад Рефаат ҳушини йўқотиб, майдонга қулаган. 30 ёшли футболчи дарров шифохонага олиб кетилди.
Маълумотларга қараганда, унинг юраги бир соат давомида тўхтаб қолган. Шифокорларнинг хатти-ҳаракатлари билан юраги яна ура бошлади.
Рефаатнинг ўзи реанимацияга олинди.
Фикрлар