Терма жамоа сафида жароҳат олган Остон Ўрунов "Навбаҳор" клуби машғулотига қўшилди
Эктор Купер томонидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафига жалб этилиб, Туркия, КХДР ва Сурия терма жамоаларига қарши кечган ўртоқлик баҳсларида майдонга тушган "Навбаҳор" клуби ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов кеча клуб қароргоҳига етиб келганди. У бугундан 11–тур доирасидаги сафарда АГМК жамоасига қарши кечадиган ўйинга тайёргарлик олиб бораётган “лочинлар”нинг машғулотларига қўшилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, Ўруновда енгил жароҳат борлиги боис, бугун якка таркибда машғулот ўтказди. У эртадан умумий гуруҳ машғулотларига қўшилади.
Жамоамизнинг яна бир маҳоратли ярим ҳимоячиси, Любинко Друлович томонидан Ўзбекистон олимпия термаси таркибига чақирилиб, Наманганда ўтказилган Ўзбекистон ҳамда Миср олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинида майдонда ҳаракат қилган Аббос Ғуломов эса наманганлкиларнинг машғулотларига кеча қўшилганди.
Фикрлар