Терма жамоада ўйнаган футболчи вафот этди
Англия футболи жудоликка учради. Ўз даврида “Эвертон” клуби ва Англия миллий терма жамоасида ўйнаган ҳимоячи Томми Райт 82 ёшида вафот этди.
Аҳамиятли жиҳати шундаки, Томми Райт бутун профессионал фаолияти давомида фақат бир – “Эвертон” шарафини ҳимоя қилган 1964-1974 йилларда шу клубда тўп тепган футболчи 1970 йили Англия чемпионлигига сазовор бўлган.
Ливерпуль шаҳри жамоаси сафида Томми Райт жами 373 та учрашувда майдонга тушиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари ўз ҳисобига тўртта гол ҳам ёздириб қўйган.
Англия терма жамоаси сафида Томми Райт 11 та халқаро учрашувда иштирок этган. У терма жамоа билан бирга 1968 йилда Европа чемпионатининг бронза медалини қўлга киритган.



Фикрлар