Терма жамоага 55 нафар футболчи жалб қилинди

TIGGO 2 PRO

Англия миллий терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель халқаро учрашувларда иштирок этиши мумкин бўлган 55 нафар футболчи рўйхатини тузди.

Бир ҳафта ичида германиялик мутахассис 2026 йили бўладиган жаҳон чемпионати саралаш мусобақаси доирасида Албания ва Латвияга қарши учрашувларга тайёргарлик кўрадиган футболчилар номини маълум қилади.

Daily Mirror нашри Томас Тухель янги ишига жиддий киришганини маълум қилмоқда. Тажрибали мутахассис ўзи рўйхатга киритган 55 нафар футболчининг аксарияти билан шахсан суҳбатлашиб чиққан.

Кўпчилик “Манчестер Юнайтед”дан ҳайдалган ва “Марсель”га ўтганидан кейин яна порлай бошлаган ҳужумкор футболчи Мэйсон Гринвуднинг рўйхатда йўқлигига эътибор қаратди. Маълум бўлишича бу ўйинчи халқаро миқёсда Ямайка терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишни маъқул топган ва ўз қарорини расман эълон қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!