Терма жамоамиз Фарғонада йиғин ўтказмоқда
Президентимизнинг 2017 йил 9 мартдаги “2020 йили Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини муносиб тайёрлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда ушбу нуфузли спорт мусобақасида юксак натижаларга эришиш мақсадида Ўзбекистон велоспорт федерацияси томонидан бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, 2019 йилнинг 5 июлдан бошлаб 2 нафар мураббий бошчилигида велоспорт бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 14 нафар спортчилари учун Фарғона вилоятида ўқув-йиғин машғулотлари ўтказилмоқда.
Ўқув-йиғин машғулотларини ўтказишдан кўзланган мақсад, Ўзбекистон миллий терма жамоасини 2020 йили Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига рейтинг балларини тақдим этувчи мусобақаларга жумладан, жорий йилнинг 19-23 август кунлари велошоссе йўналиши бўйича Индонезияда ҳамда 30 август - 3 сентябрь кунлари велошоссе йўналиши бўйича ўсмирлар ўртасида Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган халқаро мусобақаларга юқори савияда тайёрлашдир.
Ўқув-йиғин машғулотлари 25 июлга қадар давом этади.
Фикрлар