Терма жамоамиз иштирок этадиган Жаҳон кубоги ҳақида батафсил билиб олинг!

  • 30 март, 11:03
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
TIGGO 2 PRO

Ушбу биринчилик World Boxing шаъфелигида ўтказилаётган бўлиб, Ўзбекистон бокс миллий терма жамоаси эркаклар жамоаси билан илк бор иштирок этмоқда. Мусобақа эркаклар ва аёллар ўртасида ҳам 10 та вазнда бўлиб ўтади.

Эркаклар: -50 кг, -55 кг, -60 кг, -65 кг, -70 кг, -75 кг, -80 кг, -85 кг, -90 кг, +90 кг.

Аёллар: -48 кг, -51 кг, -54 кг, -57 кг, -60 кг, -65 кг, -70 кг, -75 кг, -80 кг, +80 кг.

Баҳслар 31 мартдан 5 апрелгача бўлиб ўтиши режалаштирилган. Жаҳон кубогига 19 давлатдан 130 дан ортиқ боксчилар ташриф буюрган. Жанглар, иштирокчилар жойлашган Фос-ду-Игуасу шаҳрининг “Rafain Palace Hotel” меҳмонхонасида ташкил этилади. Бундан олдин ушбу меҳмонхона Бразилия миллий бокс чемпионатларига мезбонлик қилган. 

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!