Терма жамоамиз Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади

  • 13.09.2025 09:26
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Дзюдо

Дзюдо бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Индонезияда дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги қитъа биринчилиги якунига етди. Бугун ўтказилган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш ва 6 та бронза медалларини қўлга киритди.

Олтин медаль:
-90 кг: Жўрабек Эшпўлатов
+90 кг: Алибек Дурдиев
-70 кг: Интизор Узакбаева

Кумуш медаль:
-57 кг: Мафтуна Аҳмедова

Бронза медаль:
-73 кг: Саъдулла Равшанов
-73 кг: Даулет Турдияров
-90 кг: Иномжон Баҳодиров
-57 кг: Гулсанам Ҳазратқулова
-63 кг: Зуҳра Умарова
+70 кг: Зарина Бобоназарова

Шу тариқа, мазкур ёш тоифасида 7 та олтин, 3 та кумуш ва 8 та бронза медалларини жамғарган ҳамюртларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!