Терма жамоамиз учун муҳим кун: Бугун бўлиб ўтадиган футбол беллашувлари билан танишинг

  • 5 сентябрь, 10:00
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

5 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси "CAFA Nations Cup-2025" сўнгги тури доирасида Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради. Гуруҳимиздаги кейинги беллашувда эса Ўмон Туркманистон билан тўқнаш келади.

Tecno

Вакилларимиз дастлабки 2 тўқнашувнинг биринчисида дуранг қайд этди. Иккинчи турда эса Туркманистонни 2:1 ҳисобида таслим этди. Бу орқали ҳамюртларимиз 4 очкога эга бўлган ҳолда, гуруҳ етакчиларидан бири бўлиб турибди. 
 
Ўмон ҳам худди биз каби 4 очко билан келмоқда ва сўнгги турда Туркманистон билан куч синашади.

УЕФА ЖЧ-2026 саралаши доирасида ҳам бир нечта муҳим беллашувлар мавжуд:

"CAFA Nations Cup-2025". 3-тур

Туркманистон - Ўмон 17:00
Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси 19:30

ЖЧ-2026 саралаши. УЕФА 5-тур

Дания - Шотландия 
Фарер ороллари - Хорватия
Греция - Беларус
Исландия - Озарбойжон
Италия - Эстония
Молдова - Исроил
Черногория - Чехия
Словения - Швеция
Швейцария - Косово
Украина - Франция (барча ўйинлар 23:45да бошланади)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!