Тьерри Анри: "Олтин тўп" учун овоз бериш шарт эмас"

Франциялик афсонавий футболчи Тьерри Анри "Олтин тўп"ни ким қўлга киритиши ҳақида гапириб ўтди. 

"Соврин эгаси аллақачон маълум. Бунинг учун овоз бериш жараёнини ўтказиш ҳам шарт эмас, менимча. 

Бензема шак-шубҳасиз ғалаба қозонди. Ҳа, Карим "Олтин тўп"нинг янги соҳиби. Табриклайман!", - деди "Арсенал", "Барселона" каби клубларда тўп тепган собиқ футболчи. 

Маълумот ўрнида, Бензема жорий мавсум Ла Лига, Испания суперкубоги ва чемпионлар лигаси ғолибига айланди. Шунингдек, у Франция терма жамоаси билан Миллатлар лигасида зафар қучди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!