Тьерри Анри яна собиқ жамоасига қайтди

Яқин ўтмишнинг энг машҳур футболчиларидан бири Тьерри Анри яна Бельгия терма жамоаси мураббийлар штабига қайтди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси расмий сайти хабар берди.

Айтиш керакки, 43 ёшли мутахассис 2016-2018 йилларда ҳам Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинесга ассистентлик қилган.

Анри 2018 йил Бельгия терма жамоасидан кетгач, "Монако" ва "Монреаль Импакт" клубларини бошқарди.

Бельгия терма жамоаси “Евро-2020”да “B” гуруҳидан жой олган. Ушбу гуруҳда шунингдек, Дания, Россия ва Финляндия терма жамоалари ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!