Терри Москвага нега келди?
Ads

Англиялик машҳур ҳимоячи Жон Терри кеча Россия премьер-лигасининг “Спартак” ҳамда “Ростов” (0:1) жамоалари ўртасидаги баҳсига ташриф буюрди.

“Россияда мен кузатиб борадиган клуб пайдо бўлди. Ушбу жамоа ўйинларини кузатиб бораётганимга кўп бўлмади. Мен “Челси”га қайтганимдан хурсандман. Лекин, “Спартак”ка мухлисман ва қабул қилган қарорим учун узр сўрайман”, - дейди тажрибали футболчи.

Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли Терри “Спартак”ка ўтишга жуда яқин келган эди. Бироқ, сўнгги дамда у ўз қарорини ўзгартирди ва москваликларга рад жавобини берди. Жон куни кеча “Челси”нинг ёшлар жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган эди.