Террининг олдида 2та йўл бор
Ads

Англиялик афсонавий ҳимоячи Жон Террида фаолиятини давом эттириши учун 2та йўл қолди.

Инглиз ОАВлари тарқатган хабарга кўра 37 ёшли футболчи камроқ маош эвазига бўлса ҳам “Астон Вилла”га қайтиши ёки “Челси”дан бўлаётган таклифни қабул қилиб, у ерда ёшлар жамоаларидан бирида мураббийлик қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Терри айни дамда эркин агент ҳисобланади. У бундан аввалроқ Москванинг “Спартак” клубидан бўлган жиддий таклифни рад этган эди.