Техник зонада тамаки чеккан Пятниский, жамоадошини тепган Бекмуродов жарима тўлайди - ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

Суперлига

2024 йилги Суперлига мусобақасида иштирок этаётган “Андижон”, “Нефтчи” ва “Насаф” футбол клублари Суперлиганинг 1-2-турлари ҳисоботини, “Динамо плюс” футбол клуби 1-2-3-турлар ҳисоботини, “Сурхон” футбол клуби эса 2-тур ҳисоботини ЎФАга тақдим этмаган. Регламент талабларини бажармагани учун мазкур футбол клубларига нисбатан жарима интизом чорасини қўллаш белгиланди.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Андижон”, “Нефтчи”, “Насаф”, “Динамо плюс” ва “Сурхон” футбол клубларига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Навбаҳор лочинлари” — ОКМК

Суперлига чемпионатининг 2-тури доирасидаги “Навбаҳор лочинлари” — ОКМК учрашувининг 67-дақиқасида ОКМК футбол клуби футболчиси М. Скрбич бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Милан Скрбичга (ОКМК) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Металлург” — “Сўғдиёна”

Суперлига чемпионатининг 2-тури доирасидаги “Металлург” — “Сўғдиёна” учрашувининг 90+5-дақиқасида “Сўғдиёна” футбол клуби бош мураббийи Иван Бошкович бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Иван Бошковичга ("Сўғдиёна") нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Олимпик” — “Локомотив”

Суперлига чемпионатининг 2-тури доирасидаги “Олимпик” — “Локомотив” учрашувининг 60-дақиқасида “Олимпик” футбол клуби футболчиси Хамидулло Абдунабиев бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Хамидулло Абдунабиевга ("Олимпик") нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Насаф” — “Олимпик”

Суперлига чемпионатининг 1-тури доирасидаги “Насаф” — “Олимпик” учрашувининг 84-дақиқасида “Насаф” футбол клуби футболчиси Алибек Давронов ўйин вақтини атайин чўзиб сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Алибек Давроновга ("Насаф") нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Андижон” — “Бунёдкор”

Суперлига чемпионатининг 2-тури доирасидаги “Андижон” — “Бунёдкор” учрашувининг 34-дақиқасида “Бунёдкор” футбол клуби футболчиси Усмонали Исмоналиев учрашув тўхтатилган вақтда рақиб ўйинчисининг елка қисмига оёғи билан зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Усмонали Исмоналиевга ("Бунёдкор") нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 2-тури доирасидаги “Андижон” — “Бунёдкор” учрашувининг 34-дақиқасида “Андижон” футбол клуби футболчиси Ф. Бекмуратов учрашув тўхтатилган вақтда “Бунёдкор” футбол клуби фуболчиси рақиб ўйинчисининг елка қисмига оёғи билан зарба бергандан сўнг, бу жараёнда у ўз жамоадоши, “Андижон” футбол клуби футболчисини йиқилмаганини кўриб, уни йиқилишга чорлаб, тепиб, футболчига хос бўлмаган хатти-ҳаракат қилган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Фарҳод Бекмуратовга (Андижон) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 2-тури доирасидаги “Андижон” — “Бунёдкор” учрашувининг 64-дақиқасида “Бунёдкор” футбол клуби футболчиси Тимурхўжа Абдухолиқов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Тимурхўжа Абдухолиқовга (Бунёдкор) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 2-тури доирасидаги “Андижон” — “Бунёдкор” учрашувининг 71-дақиқасида “Андижон” футбол клуби футболчиси Абдулвохид Гулямов ўйин вақтини атайин чўзиб сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Абдулвохид Гулямовга (Андижон) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Сурхон” — “Андижон”

Суперлига чемпионатининг 3-тури доирасидаги “Сурхон” — “Андижон” учрашувининг 55-дақиқасида “Андижон” футбол клуби футболчиси Ф. Соҳибжонов симуляция ҳаракати учун сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Фарҳоджон Соҳибжоновга (Андижон) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 3-тури доирасидаги “Сурхон” — “Андижон” учрашуви якунлангандан сўнг “Сурхон” футбол клуби футболчиси Егорь Криметс рақиб ўйинчисини бўйин қисмидан бўғганлиги учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Криметсга (Сурхон) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.

“Нефтчи” — “Металлург”

Суперлига чемпионатининг 3-тури доирасидаги “Нефтчи” — “Металлург” учрашуви бош ҳакамидан билдирги келиб тушган. Унга кўра, учрашувнинг 86-дақиқасида “Металлург” футбол клуби футболчиси Д. Эргашев бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Давронжон Эргашовга (Металлург) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 3-тури доирасидаги “Нефтчи” — “Металлург” учрашувининг 90+5-дақиқасида “Нефтчи” футбол клуби футболчиси Д. Туропов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Диёр Туроповга (Нефтчи) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 3-тури доирасидаги “Нефтчи” — “Металлург” учрашувининг 87-дақиқасида “Нефтчи” футбол клуби мухлислари томонидан меҳмон жамоанинг техник зонаси томон турли буюмлар улоқтирилгани, улоқтирилган буюмлар мураббийлардан бирига теггани, учрашувнинг 89-дақиқасида “Нефтчи” футбол клуби гол урган вазиятдан сўнг “Нефтчи” футбол клуби мухлислари томонидан такроран турли буюмлар улоқтирилгани ва улардан бири захҳира ҳакамини бошига теггани билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Нефтчи” футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди. Мазкур ҳолат такрорланган тақдирда “Нефтчи” футбол клубининг уй учрашувлари мухлисларсиз ўтиши тўғрисида огоҳлантирилади.

“Бунёдкор” — “Навбаҳор лочинлари”

Суперлига чемпионатининг 3-тури доирасидаги “Бунёдкор” — “Навбаҳор лочинлари” учрашувининг 86-дақиқасида “Навбаҳор лочинлари” футбол клуби бош мураббийи С. Бабаян белгиланган талабларга риоя қилмасдан, бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Самвел Бабаянга (Навбаҳор лочинлари) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 3-тури доирасидаги “Бунёдкор” — “Навбаҳор лочинлари” учрашувининг 90+3-дақиқасида “Навбаҳор лочинлари” футбол клуби футболчиси Ў. Юсупов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Ўткир Юсуповга (Навбаҳор лочинлари) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Сўғдиёна” — “Олимпик”

Суперлига чемпионатининг 3-тури доирасидаги “Сўғдиёна” — “Олимпик” учрашувининг 75-дақиқасида “Сўғдиёна” футбол клуби футболчиси Л. Дориев бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Люпче Дориевга (Сўғдиёна) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 3-тури доирасидаги “Сўғдиёна” — “Олимпик” учрашувининг 90+3-дақиқасида “Олимпик” футбол клуби футболчиси Т.Мамасидиқов симуляция учун сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Тимур Мамасидиқовга (Олимпик) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

ОКМК — “Динамо плюс”

Суперлига чемпионатининг 3- тури доирасидаги ОКМК — “Динамо плюс” учрашувида “Динамо плюс” футбол клуби бош мураббийи А. Пятнитский техник зонада тамаки маҳсулотини чекканлиги қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Андрей Пятнискийга (Динамо плюс) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Локомотив” — “Пахтакор”

Суперлига мусобақасининг 3- тури доирасидаги “Локомотив” — “Пахтакор” учрашувида “Локомотив” футбол клуби мураббийи А. Стожмирович томонидан учрашув стартига 10-15 дақиқа ичида жамоасини трибуна ости йўлакчасига сафланишга олиб чиқмаган. Унинг натижасида учрашув белгиланган вақтдан 5 дақиқа кеч бошланган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Александр Стожмирович (Локомотив) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Про-лига

“Шўртан” — “Бухоро”

Пролига мусобақасининг 1-тури доирасидаги “Шўртан” — “Бухоро” учрашувининг 36-дақиқасида “Шўртан” футбол клуби футболчиси М. Зоиров бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Мухриддин Зоировга (Шўртан) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Арал” — “Дўстлик Тошкент”

Пролига мусобақасининг 1-тури доирасидаги “Арал” — “Дўстлик Тошкент” учрашувининг 51-дақиқасида “Дўстлик Тошкент” футбол клуби футболчиси М. Жумаев тўпни атайин тепиб юбориб, ўйин вақтини чўзиб сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Маъруф Жумаевга (Дўстлик Тошкент) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Пролига мусобақасининг 1-тури доирасидаги “Арал” — “Дўстлик Тошкент” учрашувининг 51-дақиқасида “Дўстлик Тошкент” футбол клуби футболчиси А. Алижонов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Анваржон Алижоновга (Дўстлик Тошкент) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Шўртан” — “Бухоро”

Про лига мусобақасининг 1- тури доирасидаги “Шўртан” — “Бухоро” учрашувида “Бухоро” футбол клуби учрашув стартига 75 дақиқа қолгунига қадар учрашув қайдномасини тўлдириш учун футболчилар лицензиясини Лига комиссарига тақдим этмаганлиги қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Бухоро” футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

У-21 чемпионати 


“Металлург У21” — “Сўғдиёна У21”

У21 чемпионатининг 2-тури доирасидаги “Металлург У21” — “Сўғдиёна У21” учрашувининг 34-дақиқасида “Сўғдиёна У21” жамоаси футболчиси Н. Сойибов бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Нодиржон Сойибовга (Сўғдиёна У21) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.

“Сўғдиёна У21” — “Олимпик У21”

У21 чемпионатининг 3-тури доирасидаги “Сўғдиёна У21” — “Олимпик У21” учрашувининг 83-дақиқасида “Сўғдиёна” жамоаси футболчиси М. Собиров ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Муҳаммадюсуф Собировга (Сўғдиёна) нисбатан 1 000 000 (бир миллион) сўм миқдорида жарима интизом чораси қўлланилди.

“Пахтакор У21” — “Насаф У21”

У21 чемпионатининг 2-тури доирасидаги “Пахтакор У21” — “Насаф У21” учрашувининг 74-дақиқасида “Насаф У21” жамоаси футболчиси С. Бахромов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Сардорбек Бахромовга (Насаф У21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

У21 чемпионатининг 2-тури доирасидаги “Пахтакор У21” — “Насаф У21” учрашувининг 87-дақиқасида “Насаф У21” жамоаси техник директори Б. Караев белгиланган тартибга риоя қилмасдан, бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Ботир Караевга (Насаф) нисбатан 1 000 000 (бир миллион) сўм миқдорида жарима интизом чораси қўлланилди.

“Сурхон У21” — “Пахтакор У21”

У21 чемпионатининг 1-тури доирасидаги “Сурхон У21” — “Пахтакор У21” учрашувининг 42-дақиқасида “Пахтакор” жамоаси футболчиси С. Поёнов симуляция ҳаракати учун сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Сунатилло Поёновга (Пахтакор) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Локомотив У21” — “Металлург У21”

У21 чемпионатининг 1-тури доирасидаги “Локомотив У21” — “Металлург У21” учрашувининг 35-дақиқасида “Металлург” жамоаси футболчиси Р. Давронов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Рахимжон Давроновга (Металлург) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

У21 чемпионатининг 1-тури доирасидаги “Локомотив У21” — “Металлург У21” учрашувининг 90+2-дақиқасида “Металлург” жамоаси футболчиси З. Рахимжонов тўпни атайин тепиб юбориб, ўйин вақтини чўзиб сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Зафарбек Рахимжоновга (Металлург) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Локомотив У21” — “Пахтакор У21”

У21 чемпионатининг 3-тури доирасидаги “Локомотив У21” — “Пахтакор У21” учрашувининг 73-дақиқасида “Пахтакор У21” жамоаси футболчиси А. Мўминов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Алишер Мўминовга (Пахтакор У21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

У21 чемпионатининг 3-тури доирасидаги “Локомотив У21” — “Пахтакор У21” учрашувининг 89-дақиқасида “Локомотив У21” жамоаси футболчиси К. Йигиталиев бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Камронбек Йигиталиевга (Локомотив У21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

У21 чемпионатининг 3-тури доирасидаги “Локомотив У21” — “Пахтакор У21” учрашувининг 88-дақиқасида “Локомотив У21” жамоаси бош мураббийи С. Абдуллаев бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Садриддин Абдуллаевга (Локомотив У21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Насаф У21” — “Қизилқум У21”

У21 чемпионатининг 3-тури доирасидаги “Насаф У21” — “Қизилқум У21” учрашувининг 90+5-дақиқасида “Насаф У21” футбол клуби футболчиси А. Одинов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Азизбек Одиновга (Насаф У21) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Барча мураббий, футболчи, ҳакам ва расмийларни ҳар қандай вазиятда эҳтиросларга берилмасдан, профессионал бўлишга чақирамиз. Сизлар ўсиб келаётган ёшлар учун намуна эканликларингизни яна бир бор эслатиб ўтамиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шоим Зарипов
28/03/2024 13:56
Этироз нима учун булади хакамни нохаклигидан булади бу шунчаки УФА пул ишлаш учун нохаклик килаяпти