Тез кунда, "Интер" Видални ўз таркибига қўшиб олади

CHERY AUTO

"Барселона" ярим ҳимоячиси Артуро Видаль "Интер" клубига ўтишга яқин турибди.

Tecno

Журналист Фабрицио Романонинг хабар қилишича, Италия клуби трансфер амалга ошишига ишонмоқда ва чилилик футболчи билан 2022 йилгача амал қилувчи битим имзолайди. Футболчининг трансфери ушбу ҳафтада эълон қилиниши кутилмоқда.

Аввалроқ, Видаль "Барселона"дан шартнома бекор қилиниши учун 6 млн евро талаб қилаётгани маълум бўлганди. Шу қаторда, у миланликлар таркибида йилига 6 млн евро маош олиши ҳақида хабарлар берилган.

Ярим ҳимоячи ўтган мавсум Ла Лигада 33 та баҳс ўтказиб, 8 марта рақиблар дарвозасини ишғол этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!