Тез орада Мессига янги клубдан таклиф бўлади

“Пари Сен-Жермен” ёзги трансферлар мавсумида Лионель Месси билан хайрлашиши мумкин, деб хабар тарқатди AS нашри.

Манбанинг такидлашича, АҚШнинг “Интер Майами” клуби тез орада аргентиналик юлдузга ҳамкорлик шартномасини тақдим қилади. Шунга қарамай, Дэвид Бекхэмга тегишли клуб мутасаддилари аргентиналик юлдузни Европадан кетишга кўндириш осон бўлмаслигини яхши билишади.

Аввалроқ, “Интер Майами” хўжайини Дэвид Бекхэм ўз даврида “Барселона”да ўйнаган тўрт ўйинчини ўз клубига олиб келиш истагини билдирганди. Булар Лионель Месси, Луис Суарес, Серхио Бускетс ва Жорди Альба.

Айрим манбалар, айни пайтда Месси билан ПСЖ шарафини ҳимоя қилаётган Неймар ҳам “Интер Майами”га кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабар тарқатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!