Тез орада ОЧЛда ўзбек клубларига“нон” қолмайди(ми)?

SPORTS.uz сайти журналисти – Яҳёхўжа Улуғхўжаев ўзининг телеграм каналида ОЧЛдаги легионерлар квотаси масаласида пост қолдирди. Унда, Осиёда тобора араб клубларининг молиявий имконияти ошиб бораётгани жамоаларнинг ўртасидаги фарқни катталашиб кетиши ҳақида сўз боради.

“Дарҳақиқат, "Ал Ҳилол"ни легионерлари ҳал қилувчи ўринни эгалламоқда. Бу ҳали легионерлар учун лимит 3+1 кўринишида бўлганидаги холат.

Алишер Никинбаевнинг маълум қилишича, келаси мавсумдан бу лимит 5+1 кўринишини олади. Ундан кейинги мавсумдан бошлаб клублар майдонда 11 та хорижлик футболчини имкониятларидан фойдаланиши мумкин.

Воқеалар ривожи шундай кетса, ўзбек, тожик ва қирғиз клубларининг халқаро майдондаги имконияти қай даражада тушиб кетишини тасаввур қиляпсизми?

Хатто Эрон, Япония сингари мамлакат клублари ҳам катта бюжедга эга арабларга қарши ҳеч нарса қила олмаслигини эҳтимоли ошиб кетади.

Ўша гап. Буёғига футболни чўнтагида пули борлар ўйнайди чоғи.”

Эслатиб ўтамиз, келаси мавсумда мусобақада юртимиз шарафини ОКМК, “Навбаҳор”, “Насаф” ва “Пахтакор” жамоалари ҳимоя қилади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!