Тез орада Остон Ўрунов жамоасида янгиликлар бўлади

  • 26 Dec 17:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Россия чемпионатининг 18-туридан сўнг, ҳамюртимиз Остон Ўрунов ҳаракат қилаётган “Уфа” клуби турнир жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турибди.  Яъни, ушбу жамоа ҳозирда тўғридан-тўғри қуйи лигага тушиб кетиш зонасида турибди.

Tecno

"Уфа" клуби бош директори лавозимини эгаллаб турган Шамиль Газизов сўнгги ҳафталарда жамоанинг премьер-лигада қолишига ишонишини бир неча бор таъкидлаган. Энди у "Уфа"нинг қишки трансфер ойнасидаги режалари ҳақида гапирди.

Газизовнинг sport24 нашрига берган интервьюсига кўра, январда "Уфа" таркибига икки ёки учта янги футболчи келади. Шунингдек, Газизов 13 та гол билан премьер-лига тўпурарлари рейтингида пешқадам бўлиб турган Хамид Агаларовни сотишга рухсат берган.

Comments

You must be logged in to commet!