Тезкор! "Барселона"нинг 3 нафар футболчисида коронавирус аниқланди

Сўнгги кунларда Испанияда коронавирус авж олмоқда. Жумладан, Ла Лигада рўйхатдан ўтган 60 футболчида "Covid-19" аниқланди. 

"Барселона" ҳимоячиси Жорди Альбанинг ҳам "Covid-19"га топширган тести ижобий чиқди. Аввалроқ, Дани Алвес ва Клеман Лангледа коронавирус аниқланганди. 

Эслатиб ўтамиз, "кўк-анорранглилар"ни 2 январь куни Ла Лига доирасида "Мальорка"га қарши ўйин кутиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!