Тезкор! "Бавария" Кейн трансферини деярли ҳал қилди!

"Бавария" клуби "Тоттенхэм" билан Харри Кейн бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Дэвид Орнштейн хабар берди. 

Маълум бўлишича, Германия чемпионлари Кейн учун 100 миллион евродан кўпроқ сумма тўлайди. Ҳужумчига эса 5 йиллик шартнома таклиф этилади. 

Харри билан молиявий шартлар бўйича музокаралар бошланиш арафасида. Англиялик тўпурар ҳам Бундеслигага йўл олишга қарши эмаслиги айтилмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!