Тезкор гол урган Канада Хорватияга йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этиши аниқ бўлиб улгурди

ЖЧ-2022 2-туридан ўрин олган Хорватия - Канада баҳси якунига етди. Мазкур беллашувда хорватлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, 2-дақиқада Альфонсо Дэвис беллашувда ҳисобни очди. Кейинчалик, Крамаричнинг дубли, шунингдек, Ливайя ҳамда Майернинг голлари эвазига Хорватия ҳисобни 4:1 кўринишига келтириб қўйди. 

Шу тариқа, Златчо Далич шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 4 тага етди. Канада эса 2 турдан сўнг бирорта ҳам очко тўплай олмай, мусобақани тарк этиши аниқ бўлиб улгурди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!