Тезкор! Кроуфорд - Канело жанги бўлмаслиги мумкин!

  • 06 Aug 20:28
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Boxing
TIGGO 2 PRO

Турки Ал аш-Шайх ижтимоий тармоқларда тўрт вазнда жаҳон чемпиони Терренс Кроуфорд ва беш вазнда жаҳон чемпиони Сауль “Канело” Альварес ўртасида жанг ташкил этиш режасидан воз кечганини маълум қилди.
Шайх бунинг ўрнига АҚШ да катта мусобақалар ташкил этишга эътибор қаратмоқчи. У ҳамкорликни давом эттирадиган боксчилар орасида Кроуфорд, Жейрон Эннис, Девин Хейни, Шакур Стивенсон, Виржил Ортис, Дэвид Бенавидез, Жаред Андерсон ва Уильям Сепеда бор. 

"Тим Цзюга келсак, у билан ҳал қилиш керак бўлган жиҳатлар бор, шунинг учун биз бу вазиятни яна бир бор кўриб чиқяпмиз", – деди аш-Шайх.

Маълумот учун, ҳозирда шайх  "Энтони Жошуа – Даниэл Дюбуа"(21 сентабрь), "Дмитрий Бивол – Артур Бетербиев" (12 октабрь), "Тайсон Фьюри – Александр Усик (21 декабрь) жангларини ташкил этишга эътибор қаратмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!