Тезкор! "Ливерпуль" Беллингем учун курашдан чиқди

Жуд Беллингем ёзда "Ливерпуль"га ўтмайдиган бўлди. Сабаби, "Боруссия" ярим ҳимоячи учун 130 миллион евро талаб қилмоқда. Бундан ташқари, футболчининг маоши ва агентларига тўланадиган пуллар ҳам Англия гранди учун қимматлик қилди. Жамоа келаси мавсум учун битта эмас, бир нечта ярим ҳимоячилар сотиб олишни истайди. Ушбу хабарларни инсайдер Фабрицио Романо ҳам тасдиқлади.

"Ливерпуль" курашдан чиққанидан кейин Беллингемни сотиб олиш учун "Реал" фаворитга айланди. Шунингдек, уни ўз таркибига қўшиб олиш учун "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед", "Челси" ва ПСЖ клублари ҳаракат қилмоқда. 

Эндиликда мерсисайдликлар 19 ёшли инглизга муқобил вариантларни кўриб чиқади. Асосий номзод Маунт бўлиб турибди. Клуб Тилемансни эркин агент сифатида олиб келиш ҳақида ҳам ўйламоқда. Шу билан биргаликда, Маккалистер ва Барелла каби футболчиларга қизиқяпти.  

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!