Тезкор! "Манчестер Юнайтед" етакчиси аварияга учради

“Манчестер Юнайтед”нинг португалиялик ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш автоҳалокатга учради, деб хабар бермоқда Evening Standard.

Манбага кўра, воқеа бугун эрталаб содир бўлган. Ҳалокатда иштирок этганларнинг барчаси жиддий жароҳатлардан қутилиб қолган. Қайд этилишича, Фернандеш бугунги машғулотларда қатнашиш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, эртага "Манчестер Юнайтед" АПЛнинг навбатдаги турида "Ливерпуль"га қарши баҳс олиб боради. Учрашув "Энфилд"да бўлиб ўтади.

Португалиялик футболчи жорий мавсумда барча турнирларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!