Тезкор: Мессига икки мавсум учун 1,2 миллиард евро маош таклиф қилинди. Лео буни қабул қиладими?

Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаси ПСЖ билан шартномаси якунланаётган Лионель Мессини олиш фикридан қайтгани йўқ.  

Footmercato нашрининг ёзишича, саудияликлар Лионель Мессига икки мавсум учун 1,2 миллиард евро миқдорида маош таклиф қилди.

Аввалроқ, араблар ҳар мавсум учун 400 ва кейинчалик 500 миллион евродан маош беришни ваъда қилганди. Бироқ, аргентиналик юлдуз бу чорловларга жавоб қайтармади.

Леонинг отаси Хорхе Месси саудияликларнинг таклифини қабул қилишга тайёрлигини ва фақат ўғлини кўндириш масаласини ҳал қилиш қолганини таъкидлади.

Месси ҳали келажаги борасида якуний қарорга келгани йўқ. Унинг олдида фаолиятини Франция, Англия, Испания, АҚШ ва Саудия Арабистони чемпионатларида давом эттириш вариантлари турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!