Тезкор! "Насаф" ҳужумчиси жамоа билан хайрлашди

"Насаф" ҳужумчиси Азизбек Амонов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали "аждарлар" билан хайрлашди.

"Раҳмат, ажойиб мавсум бўлди", - деб ёзди 26 ёшли футболчи инстаграм саҳифасига.

Олдинроқ Азиз Амоновни легионерга айланиши мумкинлиги ҳақида маълум қилгандик. Унинг трансфери борасидаги сўнгги хабарларни "Sports.uz" журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев шундай изоҳлади:

"Масала ҳал. Бир неча кун аввал хабар берганимиздек, Азиз Амонов легионерга айланмоқда. Футболчи кейинги мавсумни БААнинг "Хор-Факкан" жамоасида ўтказади. Аввалроқ, ОЧЛни ёндирган форвард билан "Нефтчи" хам қизиқиб қолганди".

Эслатиб ўтамиз, ушбу клубда яна бир легионеримиз Абдулла Абдуллаев ҳаракат қилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!