Тезкор! "Ньюкасл"га янги бош мураббий тайинланди
Англиялик Эдди Хау "Ньюкасл" бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
"Қарғалар" 43 ёшли мутахассис билан 2023 йилгача мўлжалланган шартномага имзо чекди. Бунгача у "Бёрнли" ва "Борнмут" каби клубларда ишлаган.
"Ньюкасл" айни дамда АПЛ турнир жадвалида 11 турдан сўнг 5 очко жамғарган ҳолда, 19-ўринда бормоқда.
Фикрлар