Тезкор! "Пахтакор" "Нефтчи" футболчисини ўз сафига қўшиб олди
Расман Ўзбекистонда қишки трансферлар ойнаси очилди. Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ҳимоячиси Умар Адхамзода жамоасини ўзгартирди.
SPORTS.uz журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаевнинг маълум қилишича, 25 ёшли футболчи Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси футболчисига айланди. Тез орада расмий хабар эълон қилинади.
Умар Адхамзодани "Нефтчи" билан шартномаси бор эди, аммо "шерлар" 600 миллион сўм товон пули тўлаб уни ўз сафига қўшиб олди.
Маълумот учун, ўтган мавсум Умар Адхамзода Суперлиганинг 24 учрашувида қатнашиб, 3 та гол ва шунча голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар