Тезкор! "Пахтакор" ва "Локомотив"га ўтган "Олимпик" футболчилари яна ортга қайтади
Ўтган мавсумни "Олимпик" сафида ўтказган Тимур Мамасидиқов ва Абдурауф Бўриев янги мавсумни яна "олимпиячилар" сафида ўтказади. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе SPORTS.uz сайтига берган интервьюсида гапириб ўтди.
Сайтимизга маълум бўлишича, икки футболчи ижара асосида янги мавсумни "Олимпик" сафида бошлайди. Олдинроқ, Мамасидиқов "Локомотив", Бўриев эса "Пахтакор" сафида тўп тепиши ҳақида маълумот берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Тимур Кападзе билан тўлиқ интервьюни тез орада YouTubeдаги саҳифамиз орқали томоша қилишингиз мумкин!
Фикрлар