Тезкор: “Реал” уч футболчини таркибдан чиқарди

  • 7 декабрь, 2024, 17:39
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Реал” Испания чемпионатининг навбатдаги турида сафарда “Жирона” билан куч синашади. “Қироллик клуби” мураббийлар штаби бўлажак баҳс олдидан ўйин қайдномасидан уч нафар футболчини чиқарди.

Мадрид суперклуби матбуот хизмати берган маълумотга кўра, Родриго, Андрес Чема в Гонсало Гарсия бўлажак баҳсда иштирок этмаслиги аниқ бўлди. Уларнинг ҳар бири саломатлигида муаммо борлиги учун учрашувга жалб қилинмайди.

Бу ўйинчилар орасида Родриго асосий таркиб вакили ҳисобланади. Бразилиялик юлдуз бир ойдан бери жароҳатини даволатаётган эди. Бироқ даволанишларга қарамай, Родриго мушакларида оғриқ ҳис қиляпти.

Чема ва Гарсия асосий таркибга кириш учун курашаётган ёш истеъдод эгалари ҳисобланади. Уларнинг бор-йўқлиги Карло Анчелотти жамоасига муаммо туғдирмайди.

“Жирона” ва “Реал” баҳси Тошкент вақти билан 7 декабрдан 8 декабрга ўтар кечаси тунги соат 01:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!