Тезкор! “Рома” Европа лигасидаги рақибини билиб олди!
Швейцариянинг Ньон шаҳрида жойлашган УЕФА қароргоҳида Европа лигасининг ўтиш ўйинларига қуръа ташланди.
Маълумки, бу босқичда Европа лигаси гуруҳ баҳсларида иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар Чемпионлар лигасидаги гуруҳ беллашувларини учинчи поғонада якунлаган клублар билан ўзаро тўқнаш келади.
Учрашувлар уй-сафар тизимида 16 ва 23 февраль кунлари ташкил қилинади.
Қуръа натижасига кўра, “Рома” футболчилари Европа лигасининг нимчорак финалига чиқиш учун Австриянинг “Зальцбург” жамоаси билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо Шогирдлари Европа лигаси С гуруҳида “Бетис”дан кейин иккинчи ўринни эгаллади.
“Зальцбург” эса Чемпионлар лигасининг Е гуруҳида “Челси” ва “Милан”дан кейин учинчи поғонада қолиб кетди ва юришини УЕФА таснифидаги иккинчи даражали турнирда давом эттирадиган бўлди.
Европа Лигасининг финал учрашуви 31 май куни Будапештдаги “Пушкаш Арена”да ташкил этилади.
Фикрлар