Тезкор! Шомуродовга янги харидор чиқди!

Элдор Шомуродовнинг фаолиятида ўзгариш бўлиши кутилмоқда. Бош мураббий Жозе Моуриньо легионеримизни Исроил сафарига олиб кетмади. Рим клуби бу ерда “Тоттенхэм” билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Мураббийлар штабининг Элдор Шомуродов, Карлес Перес ва Жордан Веретуни сафарга борадиган футболчилар рўйхатига киритмагани клуб улар билан хайрлашишга тайёр эканидан далолат беради.

large_25

Карлес Перес ва Жордан Веретунинг кетиши ҳақида ўтган мавсумнинг ярмидан хабарлар чиқаётган эди. Ҳар икки футболчи бўйича бир неча клублар таклиф билан чиқаётгани ҳам бор гап.

Элдор Шомуродовнинг вазияти бироз бошқача. Дастлаб, ўзбек футболчиси кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганида Туркия Суперлигаси вакили “Галатасарой” ҳужумчимизга харидор бўлганди.

Туркларнинг мақсади жиддий бўлса-да, Жозе Моуриньо Элдорга яна бир мавсум имкон беришга қарор қилгани ва футболчимизнинг нархи римликлар олганидан икки бараварга арзонлаб кетгани бу трансферга тўсқинлик қилди.

Беқарорлиги билан танилган Жозе Моуриньо ва унинг бошчилигидаги мураббийлар штаби Португалиядаги йиғиндан кейин Элдор Шомуродовдан қониқмагани айтилди.

Мана энди Шомуродов “Рома”ни тарк этиши тобора ойдинлашиб бормоқда. Ҳатто ҳамюртимиз манфаатларини ҳимоя қилаётган мутахассислардан бири Қаҳҳор Мўминов гарчи ҳали Элдор “Рома” футболчиси эканлигини таъкидлаган бўлса-да, ўзгариш бўлиши мумкинлигини ҳам инкор этмади. Бу ҳақда бир неча нашрлар маълумот тарқатмоқда.

Италия матбуоти, хусусан, Corriere Granata нашрининг ёзишича, Шомуродовни Туриннинг “Торино” жамоаси харидор бўляпти.

“Торино” ёзда кейинги йиллардаги энг зўр ҳужумчиси Андреа Белотти билан хайрлашди. Италия терма жамоаси ҳужумчиси туринликлар сафида етти йил фаолият юритди. Моҳир тўпурар бу гал клуб билан шартномасини узайтиришни истамади ва ўзига бошқа жамоа топишни маъқул кўрди.

Фаолияти давомида 390 та учрашувда қатнашиб, 158 та гол ва 35 та ассист муаллифи бўлган Белотти билан хайрлашган “Торино” бош мураббийи Иван Юрич клуб раҳбариятидан жамоа таркибини кучайтиришни талаб қиляпти. Туринликлар Белотти ўрнига айнан Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда. Аслида улар Белоттининг шартномаси тугаши билан Элдорни нишонга олган эди.

Қизиғи шундаки, Шомуродовнинг хизматидан воз кечишга қарор қилган Жозе Моуриньо ҳамюртимиз ўрнига Андреа Белоттини олиб келмоқчи. Унинг топшириғига кўра, римликлар спорт директори Тьягу Пинто жамоасиз юрган 28 ёшли тўпурарни Римга келишга кўндиришга уриняпти.

volga_32

“Торино” ўтган мавсумни ўнинчи поғонада якунлади. Жамоанинг олдинги чизиғида ҳужумчи танқислиги бор. Ўтган мавсумда энг зўр тўпурар бўлган Андреа Белотти ҳам атиги саккизта гол урган холос. Янги мавсум олдидан жамоада тўртта ҳужумчи – Симоне Дзадза, Марко Пьяца, Антонио Санабрия, Пьетро Пеллигри қолди. Уларнинг ҳеч бири кўп гол урадиган ҳужумчилар тоифасига кирмайди. Шу боис, мутахассислар “Торино”га ўткир ҳужумчи керак, деган фикр билдирмоқда.

Ҳали ёзги трансферлар ойнаси якунланишига вақт бор. “Торино” Шомуродов учун сўнгги вариант эмас. Шунинг учун ҳам Шомуродов трансфери ҳақида ҳали кўп бор хабар ва янгиликлар чиқиши кутилмоқда.

Ўрунов мен ишлаган энг зўр ўйинчилардан!

Шомуродовни қўлга кирита олмаган суперклуб “Рома”дан бошқа ҳужумчи олади!

Россия ва Беларусь клублари таклифига қарамаган легионеримиз премьер-лигага келганидан хурсанд

Премьер-лига клуби ўзбек футболчиси ёрдамида чемпион бўлмоқчи!

Легионеримизнинг Европа Чемпионлар лигасида гол урган ўйини энг юқори баҳоланди!

Тўпурар легионеримизда яхши янгилик бўлади!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
GoDeeply
29/07/2022 10:08
Uxlab qoldinglar shekilli 1 kun boldi bu xabarni chiqqaniga
Ал-химик
29/07/2022 23:25
Бу сайт спорт янгиликларига эмас дўстим, рекламага эътибор қаратади. Ўшанчунам сайт муҳлислари ўта кам