Премьер-лига клуби ўзбек футболчиси ёрдамида чемпион бўлмоқчи!

Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари Қозоғистон премьер-лигасида “Ордабаси” ва “Тобол” клубларига мухлислик қилмоқда.

Сабаби оддий – “Тобол”да асосий ҳужумчи вазифасини Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев бажариб келмоқда.

“Ордабаси” эса ҳимояда мустаҳкам ўйнаётган Одилбек Абдумажитовдан ташқари куни кеча Шаҳбоз Умаровни ҳам ўз сафига қўшиб олди.

f469c607d2082654f0cad8770138d4fa

Яқин кунларгача Шимкент жамоаси янги ўйинчиларни трансфер қилиш ва рўйхатдан ўтказишига ФИФА томонидан таъқиқ қўйилганди. Бунга аргентиналик футболчи Пабло Фонтанеллонинг шикояти сабаб бўлганди. Бироқ масала ҳал этилди, ФИФА таъқиқни ечди ва “Ордабаси” янги футболчиларни ўз таркибига қўшиб олди.

Шимкентликлар мавсумни муваффақиятсиз бошлаганига қарамай, биринчи даврани кучли учликда якунлади. Ёзги трансферлар даврида “Ордабаси” икки қанот учун ҳужумкор футболчилар – Акмал Бахтиёров ва Максим Фединни олди. Ҳимоя чизиғига Доминик Дингани таклиф қилди. Бу ўйинчи бошқа ленионер – жамоада ўзини кўрсата олмаган Евгений Чеговец ўрнини эгаллади.

“Ордабаси”нинг ҳимоя қўрғони Одил Абдумажитов, Карам Султонов ва Сагадат Турсинбойдан таркиб топган ва Динга ҳимоячилар ўртасидаги рақобатни кучайтириш учун олиб келинди.

Энг эътиборлиси, “Ордабаси” таркибини Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод Шаҳбоз Умаров билан кучайтирди. Охирги ярим йилда легионеримизнинг бошидан анча ишлар ўтди. 23 ёшли футболчимизнинг легионер сифатидаги фаолияти жуда муваффақиятли бошланганди. 2020 йили “Энергетик-БГУ”да ўйнаган Умаров келаси мавсумни БАТЭ сафида ўтказди ва дарров жамоа етакчисига айланди. Ўтган мавсум у 27 та учрашувда олтита гол ва саккизта ассист билан борисовликларнинг энг зўр ўйинчилари қаторидан жой олди.

Умаров 2022 йилги мавсумда жамоасини Беларусь чемпионатида чемпионлик ва УЕФА таснифидаги халқаро мусобақаларда узоқроққа етаклаши кутилганди. Лекин мавсум бошланиши арафасида бош мураббий Александр Михайлов билан можаролашгани оқибатида янги мавсумда бирор марта майдонга туширилмади.

Охир-оқибат, Шаҳбоз “Ордабаси”дан қўним топди. Шимкентликлар уни мавсум охиригача ижарага олди. Қозоқ клуби ҳам Умаровнинг ёрқин ўйинчи эканини, бироқ ўзига яраша мураккаб характерга эгалигини яхши билади.

“Ордабаси” варианти легионеримиз учун фаолиятини жонлантириш нуқтаи назаридан жуда яхши вариант. Шимкентликлар премьер-лигада юқори ўринлар учун курашмоқда. Умаров ўзининг креатив ўйин услуби билан уларни ҳатто чемпионлик учун курашишига ёрдам бериши мумкин.

Қозоғистон премьер-лигасини кузатиб бораётган экспертлар “Ордабаси” ҳужумида Шаҳбоз Умаров, Элхан Астанов ва франциялик Серж  Ньюадзи учлиги вужудга келгани ва уларнинг имконияти ошганини таъкидлашмоқда.

shakhboz-umarov-bate-1624524641-65950

“Ордабаси” бу футболчилар ёрдамида Қозоғистон премьер-лигаси чемпионлиги учун курашиш имкониятига эга бўлади. Қолаверса, қўшни мамлакат чемпионатида Ўзбекистон футболчилари ўйнаётган “Тобол” ва “Ордабаси” ўртасидаги рақобатни кузатиш ўзбекистонлик ишқибозлар учун ҳам анча қизиқ бўлади.

Шаҳбоз Умаров майдоннинг ҳар икки қанотида ва ҳужум марказида ўйнай олади. Бир неча позицияда ҳаракат қилишни уддалайдиган истеъдодли футболчимиз Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида учта учрашувда майдонга тушган ва ҳали самарадҳли кўрсаткичлар қайд этгани йўқ.  

Легионеримизнинг Европа Чемпионлар лигасида гол урган ўйини энг юқори баҳоланди!

Умаровнинг қадрига етмаган БАТЭ кетма-кет қоқилмоқда!

Бу трансферлар амалга ошса, Шомуродов “Рома”дан кетгани маъқул!

Моуриньо Шомуродовни нега Римда олиб қолди?

Ана холос! Легионеримизнинг трансфери барбод бўлди!

Европа клуби ўзбек футболчисига “клиент” қидиряпти!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!