Россия ва Беларусь клублари таклифига қарамаган легионеримиз премьер-лигага келганидан хурсанд
Шаҳбоз Умаров БАТЭдаги можародан сўнг, Борисов жамоасини тарк этиб, фаолиятини Қозоғистон премьер-лигасида давом эттирадиган бўлди. “Ордабаси” клуби легионеримизни ярим мавсумга ижарага олди.
Легионеримиз журналистларга интервью берди:
- “Ордабаси” варианти қандай пайдо бўлди, бошқа чемпионатлардан чорловлар бормиди?
- Беларусь ва Россияда ўйнаш вариантлари бор эди. Мен ҳурмат қиладиган инсон – Улуғбек Асанбоев билан гаплашганимдан кейин “Ордабаси”га ўтишга қарор қилдим. У мени жамоага ёрдам беришга чақирди. Таклифини рад эта олмадим.
“Ордабаси”да мен танийдиган ўйинчилар кам эмас. Ёшлар ҳам бор, тажрибали ўйинчилар ҳам. Чимкентда танишим кўп. Шу боис мослашиш қийин бўлмади. Бундан ташқари, бу ерда мен билан Беларусь чемпионатида ўйнаган Всеволод Садовский ва Александр Батишев ҳам бор. Улар билан кўп мулоқот қиламан.
- Бош мураббий Александр Седневни ҳам Беларусда ишлагани учун олдиндан танирдим. Чимкентга келишим билан, суҳбатлашдик. Унинг эшиги ҳаммага очиқ. Ҳар бир футболчи билан мулоқот қилади.
- “Актобе”га ўтишингиз мумкинлиги, лекин БАТЭнинг талаби катта бўлгани ҳақида хабарлар чиққан эди...
- Шахсан мен бу ҳақда эшитмадим, мен билан ҳеч ким гаплашгани йўқ. БАТЭдалигимда жамоа билан шуғулландим, ҳеч қандай гап-сўзларга эътибор бермадим. Табиийки, кўп қўнғироқлар, таклифлар бўлди. Мен уларга БАТЭ билан ишлаётганим ва мени безовта қилмасликларини айтдим. Агентларимга ҳам, мени танийдиганларга ҳам шундай дедим. Чунки бир жамоада ишлаб, бошқаси билан музокара қилиш ҳурматсизлик бўлади. Июлда “Ордабаси” варианти пайдо бўлди ва мен тезда БАТЭдан кетдим.
- Нега 49-рақамни танладингиз?
- Келганимда қайси рақамни олишимни сўрашди. Менга бу муҳим эмас, асосийси ўйнаш, дедим. Кийим алмаштириш хонасига кирганимда шу номердаги футболкага кўзим тушди ва уни олдим.
- Янги жамоадаги иккинчи учрашувдаёқ бир жуфт ассист қилдингиз?
- Ярим йилдан кўп ўйнамадим. “Ордабаси”га келганимда мураббийнинг ишончини ҳим қилдим ва жамоага тез киришиб кетдим. Мени тез формага солишлари керак эди. Ярим йил ўйнамай, формадан чиқиб кетгандим. Мураббий ишонч билдирди ва жавобига иккита ассистни уддаладим.
- БАТЭдан келгандан кейин жисмоний ҳолатингиз қандай эди?
- Аввалгидек эмаслигини дарров пайқадим. Формамни йўқотиб қўйгандим. “Ордабаси”га келганимдан буён кўп машқ қиляпман. Чалғишга вақтим йўқ. Машғулотдаман. Баъзан мураббий мен билан индивидуал шуғулланяпти. Кундан кун яхши бўляпти. Тез орада кўпроқ ўйнайман ва бошланғич таркибга киришга умид қиламан.
- Қозоғистонга келиб, ўзингизни эркин ҳис қила бошладингизми?
- Албатта. Футболни соғинган эканман. Жарлҳат туфайли бир неча ойни ўтказиб юбориш бошқа. Менда ундай бўлмадику. Амалда майдонга шунчаки чиқаришмади. Қозоғистонга келишим билан кайфият кўтарилди. Футбол ҳақида ўйладим, майдонга туширишларини билардим. Бу ерда анча енгил. Ярим йил фақат футбол ва “Ордабаси” ҳақида ўйлайман.
- БАТЭга қайтасизми?
- Албатта. Шартномам келаси йилнинг охиригача давом этади. “Ордабаси”да мавсумни якунлайман. Қишда вазиятга қараймиз. Борисовликлар мени қайтаришни истаса, ўтириб гаплашамиз.
Фикрлар