Тезкор хабар! АПЛ клублари чемпионат тўхташини талаб қилмоқда
Коронавируснинг янги тарқалган "Омикрон" штамми туфайли Премьер-лига жорий мавсуми тўхталиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
Инглиз ОАВнинг хабар беришича, АПЛда клуб расмийлари узоқ вақт танаффус бўлиши тарафдори эканлигини маълум қилган. Улар энг камида икки ҳафталик таътил сўрамоқда.
Футболчилар турнир давом этишига қарши чиқяпти. Улар "Омикрон" юқтириб олишдан қўрқяпти. Боиси, ҳар бир жамоа таркибида касаллик аломатлари кўриниш берди.
Маълумот учун, "туманли альбион"да 18-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда.
Фикрлар