Тезкор хабар! Бектемир Мелиқўзиевнинг жанги бекор бўлиш арафасида

Профессионал бокснинг супер-ўрта вазн тоифасида фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги Сергей Ковалевга қарши бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. 

Хабар қилинишича, боксчилар допинг-тестдан ўтказилган ва Сергей Ковалевда тақиқланган синтетик тестостерон моддаси аниқланган. 

Жанг расман бекор қилинмади. Аммо спортчиларни допинг-тестлардан ўтказадиган VADA ташкилоти Мелиқўзиевнинг рақибида ушбу модданинг борлигини аниқлади. Шу сабабдан, беллашув бўлиб ўтмаслиги эҳтимоли юқори. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)