Тезкор хабар! Эриксеннинг "Интер"га ўтиши аниқ бўлди

Миланнинг “Интер” клуби “Тоттенхэм” хавбеки Кристиан Эриксеннинг трансфери бўйича келишувга эришди.

Италиялик журналист Николо Скиранинг маълум қилишича “нерадзуррилар” 27 ёшли даниялик футболчи учун “шпорлар”га бонуслар билан бирга 20 млн евро тўлашади.

Эслатиб ўтамиз, Эриксеннинг “Тоттенхэм” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. Шу боис ҳам лондонликлар уни қишда сотиб юборишмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!