Тезкор хабар! Фазлиддин Ғоибназаровнинг жанги бекор қилинди

Рио Олимпиадаси чемпиони, ҳозирда профессионал боксда фаолият юритаётган Фазлиддин Ғоибназаров (9-1, 5 КО) 26 июнь куни АҚШда Куинтон Рандаллга (8-0, 2 КО) қарши жанг қилиши ҳақида хабар бергандик.

Sports.uz сайтига маълум бўлишича, Ғоибназаров Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетиш учун виза ололмагани сабабли мазкур тўқнашув бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Тop Rank компанияси томонидан ташкил этиладиган кечанинг марказий жангида Василий Ломаченко(14-2,10 КО) ҳамда япониялик Масаёши Накатани (19-1,13 КО) ўзаро баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
21/06/2021 12:52
Жуда хам кулгили ва ачинарли бахоналар! Коррупция ривожланган давлатда шунака булар экан! Миллат гурури ва давлат манфаати учун чикиш визаларини соддалаштириб, спортчиларга кумак берилса булади-ку! Рахбарлар шундан хам бирон пора таъма килган булса керак!
Ilhomjon Feyz
22/06/2021 17:06
Ўзбекистон рахбарлари билан боғлиқ хар нарса расво. Бу нокаслар хатто чет давлатларга шарманда бўлишданам ор қилишмаябди.. Мардлик ўзбекларга ёд нарсага айланябди, пулини берса бўлди либбойи тешикка кирябди.Афсус
Baxil Alihuja
22/06/2021 18:47
Шундай булаяпди, афсус! Сиз интервьюсини берган Шерзод Эгамбердиев хам айбдорлардан бири булган! Виждони бор экан, узи четга чикибди. Лекин курашиши керак эди! Абрамов, Сергеев ва латта Одилни химоя килиб уз айбини беркитаяпди.
Baxil Alihuja
22/06/2021 18:50
Узр! Бошкасига аталган изох сизга кетиб колибди