Тезкор хабар! Маҳмуд Муродовнинг UFC'даги навбатдаги жанги бекор қилинди (ФОТО)
31 октябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган "UFC Fight Night 181" турнирида Маҳмуд Муродов мезбон спортчи Кевин Холландга қарши жанг қилиши керак эди. Афсуски, Маҳмуднинг коронавирусга топширган тести мусбат натижа берган. Шу боис ушбу жанг бекор қилинди.
“Ассалому алайкум, хайрли кун барчага! Афсуски, сизларга нохуш хабарни етказишимга тўғри келмоқда. 31 октябрдаги жангим бекор қилинди. Чунки Covid-19 га топширган тестим мусбат натижа кўрсатди. Ҳаммаси қодир Аллоҳнинг иродаси билан! Алҳамдулиллаҳ, ҳар қандай вазиятда қўллаб-қувватлаганингиз учун барчангизга раҳмат. Ўзингиз ва яқинларингизни асранг”, - деб ёзади Маҳмуд Муродов инстаграмдаги саҳифасида.
Фикрлар