Тезкор хабар. Ўзбекистон Осиё кубоги мезбонлигини қўлга киритди

  • 22 Feb 10:14
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, ЎФA 2022 йилги U23 Осиё кубоги Ўзбекистонда қабул қилиш бўйича ОФКга сўровнома юборган эди.

Tecno

ЎФA мутахассислари мазкур чемпионатни мамлакатимизда ўтказиш бўйича тендер жараёнига доир зарурий ҳужжатларни ОФК вакилларига тақдим этди ва кўплаб музокараларни олиб борди.

Натижада Осиё футбол конфедерацияси U23 "Осиё кубоги-2022" беллашувларини юртимиз яшил майдонларида бўлиб ўтишига розилик билдирди. Бу ҳақда ЎФA матбуот хизмати хабар бермоқда.

2013 йилдан буён ташкил этиб келинаётган ушбу мусобақада ҳозирга қадар Ўзбекистон, Жанубий Корея, Япония ва Ироқ U23 терма жамоалари бош совринни қўлга киритган.

Comments

You must be logged in to commet!