Тезкор хабар! Ўзбекистон ОТЖнинг асосий ҳужумчиси Саудия қарши ўйиндан олдинги машғулотда қатнашмади

Хабарингиз бор, эртага 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати ярим финалидан ўрин олган Саудия Арабистон - Ўзбекистон учрашуви ўтказилади.

Бугун беллашувдан олдинги машғулот ўтказилди. Любинко Друлович бошчилигидаги олимпиячиларимиз ўйиндан олдинги охирги тактик ишланмаларни кўздан кечириб олишди.

Машғулотларни бевосита Бангкокдан кузатиб борган SPORTS.uz мухбирларининг маълум қилишларича, бугунги машғулотни терма жамоамизнинг асосий ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов ўтказиб юборган. У ўзини нохуш ҳис қилгани учун майдон четида ўтирган.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони - Ўзбекистон учрашуви эртага Тошкент вақти билан 15:15да старт олади.

3241578576207

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Muzaffar blogger
22/01/2020 07:31
Andijonli muxlislar diqqatiga soat 15: 00 dan boshlab ayrim qishloqlar tokio aylanishi munkin xarakatlaringdi qilinglar
Кахрамонжон Сафаров
21/01/2020 23:01
А так 23 ёшли футболистлар Сизлардан Ватан учун чиройли уйин ва ютук тилаб коламиз йигитлар олга сизлардан катта галабаларни кутиб коламиз узларингизни Осиёда ягона эканингизни курсатинглар факат олга юриб ютуклар билан элимизни шухратини курсатинглар деб яхши тилаклар тилаб коламиз
Кахрамонжон Сафаров
21/01/2020 22:55
Калайсизлар мен качон айтган эдим Тошкент командалари узимизни вилоят командаларини эзишни билади холос деб эртага Бунёдкор хам ковун туширади айрим тупой журналистлар уйингача мактаниб кейин энасини уйини ахтариб юраверади шарманда шуни урнига Насаф ёки Навбахор чикганида ёриб ташлар эди жаноб Тошканли мутах-хасислар
&
DJ UZBEKISTAN
21/01/2020 21:19
Bu qanaqa o'yin buldiki uz uyimizda yutqazzak eng achinarlisi bizning futbolchilar sharhlovchi aytganday faqat bir biriga tup uzatishni biladi xolos afsus xalq ishonchi xayf bularga men bularga muxlislik qilib yuribman
Абдусамат Жураев
21/01/2020 20:33
АНАВУ СУТАК ЛОКО ФУТБОЛЧИЛАРИ ЭКИБ КУЙДИ ИЛТИМОС СИЗЛАР УМУМАН УЛАРГА УХШАМАННГ УЛАР ПУЛ БУСА УЙНАЙДИ СИЗЛАРДАН УМИДИМИЗ КОТТА ОЛГА ФАКАТ ГАЛАБА БИР КАДАМ
&
дилик
21/01/2020 19:57
Бобур зур уйинчи ... менимча бу хийла
&
Фк сурхон
21/01/2020 18:35
Бу ёмонми яхши буни ертага биламиз
&
jaxongir1979 fc NASAF
21/01/2020 19:02
Албатта ёмон Бобир ўзи билан зашитникларни олиб юради эътибор берсангиз
&
Фк сурхон
21/01/2020 19:10
Бу дурулвчди хийласи бӯлиши мумкин илохим шундай бӯлсин