Тезкор хабар! Ўзбекистонда мухлисларсиз футбол мусобақаларига рухсат берилиши мумкин
Коронавирус туфайли тўхтатилган футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасига рухсат берилиши кутилмоқда. Бу ҳақда davletovuz телеграм канали хабар берди.
- Айтишларича, карантин чекловлари юмшатилиши мумкин экан. Жумладан, мухлиссиз футбол мусобақаларига, метрополитен ҳаракатига ҳамда тўйларга (ҳовлида 30 кишилик) рухсат берилиши мумкин экан.
Бу чекловлар қачондан юмшатилиши ҳозирча номаълум. Республика махсус комиссияси расмий хабарини кутамиз, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Суперлигада 3-тур ўйинлари 15 март куни якунланган ва шундан сўнг чемпионат тўхтатилганди.
Фикрлар