Тезкор хабар! ПСЖ - “Реал” баҳсини Равшан Эрматов бошқарадими?

Бир неча кун олдин ПСЖ спорт директори Антеро Энрике ЕЧЛ нимчорак финал жавоб баҳси “Реал”га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Унда Антеро мазкур учрашувни дунёнинг энг яхши ҳаками бошқариши кераклигини айтиб ўтди.

- Мадриддаги ўйинда ташқаридан таъсир бўлди, шу боисдан ҳам биз ҳақиқий жанг кўрмадик. Биринчи ўйиндаги ҳакамлик Францияга, жумладан Парижга ҳурматсизлик бўлди, деб ҳисоблайман. Энди жавоб баҳсида бизга дунёнинг энг яхши ҳаками керак. У энг зўр даражада бўлишини истаймиз, - деди Энрике.

Демак, унинг гапларидан ҳулоса қиладиган бўлсак, ПСЖ – “Реал” қарама-қаршилигини балки ҳамюртимиз ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқариши керакдир (Бу, албатта, ҳазил).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!