Тезкор хабар! Сане "Бавария"га ўтишга рози бўлди

Хабарингиз бор бугун "Бавария" клуби "Манчестер Сити" вингери Лерой Саненинг трансфери борасида расмий таклиф юборгани ҳақида хабар берилган эди.

Kicker нашрининг ёзишича 23 ёшли германиялик футболчи мюнхенликлар сафига ўтишга розилик билдирган. Таъкидлаш керакки, немис гранди унинг учун “шаҳарликлар”га 100 млн евро таклиф қилишмоқда.

Маълумот учун, Сане “Манчестер Сити” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсум 47та ўйинда майдонга тушди ва 16та гол ҳамда 18та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
02/08/2019 12:15
бавария нафакат уз манфаатларида ишлайдиган клуб, балки термани манфаатини уйлайди. бавария кучлилиги ва уйинчиларини бир бири билан тушуниб уйнагани германия термасига хам фойда беради