Тезкор хабар! Хабиб Нурмагомедов фаолиятини якунлаганини эълон қилди

  • 25 октябрь, 2020, 02:05
  • 3
  • MMA

Ҳозиргина Абу-Дабида "UFC 254" мусобақасининг марказий жанги бўлиб ўтди. Унда Ҳабиб Нурмагомедов америкалик Жастин Гэтжи билан жанг ўтказди.

Жангнинг иккинчи раундида Ҳабиб Нурмагомедов бўғиш усули эвазига рақибини таслим этди. Ғалабадан сўнг, Нурмагомедов фаолиятини якунлаганлигини расман эълон қилди.

Ҳабиб Нурмагомедовнинг характерини инобатга олсак, бу аниққа ўхшайди. Чунки у пиар учун қандайдир гапларни ўйлаб топмайди ва бу борадаги қарорини октагонда айтди ҳамда UFC президенти Дана Уайтга ишора қилди. Демак, бу олдиндан ўйланган фикр.

Шу тариқа, Ҳабиб учун Абу-Дабида ташкил этилган "UFC 254" мусобақасидаги Гэтжига қарши жанг фаолиятидаги охиргисига айланди. У UFC билан хайрлашди ва 29 та ғалаба билан мутлақ чемпион сифатида фаолиятини якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
akmalsaidov977@gmail.com
25/10/2020 02:11
Shu Jangdan kegin faoliyatini tugatsa kerak deb oʻyluvdim tugatib toʻri qildi menimcha
&
Liverpool fan
25/10/2020 02:25
Хали ёшку яна урушса боларди
Нима бугандаям Хабибдакаси 100 йилда бир тугилади.
&
Oybek160197
25/10/2020 02:08
Mujik